Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига Чилонзор туманидан 9 минг 437 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган.
“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи, 6-тоифасига киритилган қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 546 нафар ҳамда 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган 826 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Шунингдек, 16 нафар аёлларга жарроҳлик амалиёти, 9 нафар аёлларга соғлиғини тиклаш учун даволанишга, 27 нафар аёлларга дори-дармон, 14 нафарига ижара компенсацияси ҳамда 3 нафар эҳтиёжманд аёлларга контракт тўловлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.
🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев саноат корхоналари фаолияти билан танишди
Бугун Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев тумандаги саноат корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, туман ҳокими ва тегишли масъуллар "Яккабоғ" маҳалласи ҳудудида жойлашган миллий ҳунармандчилик совға буюмларини ишлаб чиқарувчи "Turan Global Group" МЧЖ, табиий газ тақсимловчи пунктлари ускуналарини ишлаб чиқарувчи "Metal Gaz Butlash" МЧЖ ҳамда қандолатчилик йўналишида 150 ҳилдаги шолокадли конфетлар ишлаб чиқараётган "POLAT A.S." МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятлари билан танишди.
Маълумот учун айтиш жоизки, мазкур корхоналарда бугунги кунда 95 нафар фуқаролар меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар эса Хитой, Мўғилистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон республикаларига эскпорт қилинмоқда.

#Мактабда_китоб_тақдимоти
126-сонли умумтаълим мактаби директори Муяссар Баҳромова мактаб ўқитувчилари ва 11 синф ўқувчиларига муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси" номли китоби тақдимотини ўтказди.
Тақдимот давомида китобда белгилаб ўтилган устувор йўналишлар, "Янги Ўзбекистон-Учинчи Ренессанс сари" шиорининг олға сурилганлиги, китоб муаллифининг "Бугун Ўзбекистон дунёга очилмоқда, жаҳон майдонида ўзининг янгича қиёфаси, имконияти ва салоҳияти билан намоён бўлмоқда" деган фикрлари ҳақида ўқитувчилар жамоаси ҳамда ўқувчиларга тушунтириб берди.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2024/2025-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ!
⚡️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1-июндан – 20-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
❓ Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
🗂 Талабгорнинг:
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
➖ фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
➖ ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
➖ баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
❗️ДИҚҚАТ
🗂 Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.
❓Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
➖ Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

#КУН_ҲИКМАТИ
☝️☝️☝️Қора қоғозни ҳарчанд ювган билан оқ бўлмайди.
👉👉👉Оқ қоғозни қора қилиш учун бир чизиқ тортиш кифоя.
☝️☝️☝️Қорани оқлаш эмас, оқни қораламаслик адолатдир.
Ўткир Ҳошимов
🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!