Telegram Web Link
#Kambaĝallikdan_farovonlik_sari_davlat_dasturi_ijrosi
#Yakkaboĝ_MFY

Chilonzor tumani hokimi ōrinbosari oOla va xotin-qizlar bo'limi boshlig'i G.To'laganovaga biriktirilgan Kambag'allikdan farovonlik sari davlat dasturi doirasida Yakkabog' MFY Bog'obod ko'chasi 45-uyda yashovchi K.Tursunova xonadonida 8 tup mevali olma va gilos daraxti kōchatlari ekildi.

Shu bilan birga oilaning yashash sharoiti va holati o'rganilganda kasanachilik asosida tikuvchilik bilan shug'ullanishi uchun tikuv mashinasi kerakligini ma'lum qilgan.

Tursunova Kamola xonadoniga "Ayollar daftari” jamg'armasi hisobidan JACK tikuv mashinasi va averlok yetkazib berildi.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Камбағилликдан_фаровонлик_сари_давлат_дастури
#Миграцияда_бўлган_фуқаролар_билан_мулоқот

Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев ташаббуси билан сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар биргаликда ташқи меҳнат миграциясида бўлган фуқаролар билан онлайн учрашув ўтказилди.

Мулоқотда 40дан зиёд фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлар билан ўртоқлашилди.

Шу билан бир қаторда мамлакатимизда, қолаверса Чилонзор туманида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд иш ўринлари, тадбиркорликни ривожлантириш учун яратиб берилаётган қулайликлар бўйича маълумотлар берилди.

Ташқи меҳнат миграциясида бўлган фуқаролар билан онлайн мулоқотлар давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари К. Ҳамроев ва туман прокурори Н.Норбоев ҳамда тегишли масъуллар туманда аҳолига коммунал хизмат кўрсатаётган ташкилотларнинг тунги навбатчилик фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида куз-қиш мавсумида тунги пайтда аҳоли мурожаатлари билан қай даражада иш олиб борилаётганлигига эътибор қаратилди.

Барча тегишли ташкилотлар масъулларига аҳолидан тушаётган ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолмаслиги кераклиги, муаммолар тезкорлик билан бартараф этилиши лозимлиги тушунтирилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/11/15 03:33:04
Back to Top
HTML Embed Code: