Telegram Web Link
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ободлашаётган_Чилонзор
#Ўрганиш

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев тумандаги гастрономик кўчада олиб борилаётган қурилиш ишларини
ўрганди

Хабар берганимиздек, туманимизнинг Ал Хоразмий кўчасида шаҳримизнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида гастрономик туризмни ривожлантиришга ихтисослаштирилган куну-тун фаолият кўрсатадиган ҳудуд яратиш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Ал Хоразмий майдонида айни пайтда сайилгоҳ қурилиши давом этмоқда. Биринчи босқичда 2,3 километр узунликдаги кўча ободонлаштирилиб, суғориш тизимлари ўрнатилди. Кўча чеккаларидаги майдонларга ишлов берилиб яшил зоналарга айлантирилмоқда. Сайилгоҳ ҳудудига замонавий болалар ўйингоҳи, спорт майдончалари, workout майдончаси, ўриндиқлар, автотураргоҳ қурилиши ишлари олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва ҳокимликнинг тегишли масъуллари айни манзилда бўлиб, олиб борилаётган ишларни ўрганди. Ўрганишлар жараёнида ишларнинг сифатли олиб борилишига эътибор қаратилди. Қурилиш ташкилоти масъулларига керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Qudrat Abdullaxo'jayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from WCCEUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekistonliklar ovozi: kreativ iqtisodiyot ijodkorlari

Madina Kasimbaeva hunarmanddan qanday qilib ishbilarmon ayolga aylangani, uning ijodkorligi qay tarzda butun bir iqtisodiy klasterga asos bo‘lgani haqida hikoya qiladi.

IV Butunjahon
kreativ
iqtisodiyot
konferensiyasi


2024-yil 2–4-oktabr

📍CAEx, Toshkent

Roʻyxatdan oʻtish: www.wcce.uz

Голоса Узбекистана: Творческие деятели о креативной экономике

Мадина Касымбаева рассказывает о том, как она превратилась из ремесленницы в бизнесвумен, и как ее творчество стало основой целого экономического кластера.

IV Всемирная
Конференция
по Креативной
Экономике


2-4 Октября 2024

📍CAEx, Ташкент

Бесплатная регистрация: www.wcce.uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давлат мукофотларини топширади ҳамда соҳа вакиллари билан таълимда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан мулоқот ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари янгидан ташкил этилган Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида яратилган шароитлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев вручит государственные награды в связи с Днем учителей и наставников, а также проведет диалог с представителями сферы о проводимой работе и дальнейших приоритетных задачах в образовании.

Глава государства также ознакомится с созданными условиями в новом Национальном институте педагогического мастерства имени Абдуллы Авлони.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти бошланди.

Аввало, алоҳида ўрнак кўрсатган таълим соҳаси ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президент мамлакатимизнинг барча таълим-тарбия ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этиб, давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган катта ишлар борасида баъзи мисолларни келтирди.

Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун бюджетдан 19,5 триллион сўм сарфланиб, 6 мингта давлат мактаби ва 3,5 мингта боғча реконструкция қилинди ва янгидан қурилди.

Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли хусусий мактаблар сони 27 тадан 500 тага етди, нодавлат боғчалар 250 тадан 30 мингтага кўпайди.

Бу моддий ресурслар биринчи навбатда интеллектуал-маънавий ресурслар билан тўлдирилиши кераклиги, шундагина таълимда сифат, самара бўлиши таъкидланди.

Интеллектуал-маънавий ресурслар – бу аввало ўқитувчининг билим ва тажрибаси, маҳорати, унинг маданий даражаси, маънавий савияси деганидир.

Facebook|Instagram|X
#Инвестиция_лойиҳалари_Чилонзорда

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман ҳокими ўринбосари Абдуҳамид Абдуқодиров Озарбайжон Республикасининг “PASHA DEVELOPMENT” ("PD estates" MCHJ XK) компанияси томонидан амалга ошириладиган “Ritz Carlton” бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш лойиҳасининг қурилиш ишлари билан танишди.

Туман ҳокими томонидан қурилиш жараёни билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этишда ёрдам бериш учун тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/02 16:21:16
Back to Top
HTML Embed Code: