Telegram Web Link
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев Чилонзор туманида бўлди

Давлатимиз раҳбари томонидан барча давлат идоралари олдига аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилган эди. Бу борада бошқарув тизимидаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари туманларда бўлиб, муаммоларни ўрганмоқда.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев Чилонзор туманида бўлиб, туман ҳокими ва масъуллар билан биргаликда айни манзилда аҳолини қийнаб турган муаммоларни, шу билан бирга куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларида учраши мумкин бўлган муаммоларни ўрганди.

Жумладан, масъуллар тумандаги реконструкция қилиниши керак бўлган электр подстанциясининг ишлаш ҳолатини ўрганди, бундан ташқари, "Бешқўрғон" маҳалласида қурилиши лозим бўлган давлат МТТ учун ажратилган ер майдонларини ҳамда айни пайтда маҳаллада қурилаётган канализация тизимини ўрганишди.

Ўрганишлар жараёнида мазкур муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳам муҳокама этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни_Чилонзорда

Куни-кеча туманимиздаги «Бисёр» тўйхонасида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туманимизда фаолият олиб бораётган устоз ва мураббийлар учун катта байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийларни касб бацрамлари билан табриклади ва уларнинг фидойиларча меҳнатлари доимо эътибор ва эъзозда эканлигини таъкидлади.

Шунингдек байрам тадбирида ўз соҳасида илғор бўлган устоз ва мураббийларга, шу билан бирга туман ҳокими ташаббуси билан эълон қилинган “Китобхонлик ойлиги”да онлайн танловда ғолиб бўлган тумандошларимизга туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

👏👏👏Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва мўътабар устозлар!👏👏👏

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/28 11:24:55
Back to Top
HTML Embed Code: