Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Йиғилиш
#Энергия_тежамкорлик

Энергия тежамкорлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида туман ҳокимлигига қарашли барча ташкилотлар масъуллари иштирокида аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борада энергиятежамкорликка амал қилиш ҳамда кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда соҳалар кесимида бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Туманимиз аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш йўналишидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек, барча соҳаларда энергия тежамкорлигини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди ва бу йўналишларда амалга ошириладиган ишлар режалари тузиб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маънавият_карвони

Болаларни гўдаклигидан китоб ўқишга қизиқтириш фарзандларимизнинг маънавиятли бўлиб вояга етишидаги энг муҳим омиллардандир. Туманимиз мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига туман ҳокимлги масъуллари, турли ташкилотлар томонидан китоблар совға қилиш анъана тусини олган.

Шунингдек, "Адолат" СДП Чилонзор тумани кенгаши раиси Бахиёр Раҳимов "Маънавият карвони" шиори остида туманимизда жойлашган 204-сонли МТТ жамоаси билан учрашиб, болажонларга китоблар совға қилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзорда_ҳашар
#Ободонлаштириш

Хабар берганимиздек, бугун эрта тонгдан бошланган ҳашар жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ҳашар давомида кўчаларнинг чеккалари, кўпқаватли уйлар атрофи, ирригация ариқлари чиқиндилардан тозаланиб, яшил майдонлардаги дарахтларга шакл берилмоқда. Йиғилган чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги "1-Катта Чилонзор" маҳалласида ҳам кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/01 18:33:05
Back to Top
HTML Embed Code: