#Сув_таъминоти_яхшиланмоқда
Туманимиз сувсозлари томонидан "Бешқўрғон" маҳалласи Бешқўрғон 1-берк кўчасига ётқизилган янги ичимлик суви тармоғи учун янги сув қудуғи ўрнатилмоқда.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилган.
Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди.
Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади.
Facebook|Instagram|X

Шаҳрисабзда туризм кластерини ташкил этиш доирасида 2025 йилда Ғелондан ўтувчи Оқсу дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та ГЭСни ишга тушириш режалаштирилган.
Шунингдек, Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрланади.
Умуман, мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига туризм салоҳияти юқори 20 та туманни танлаб олиб, Россия, Туркия, Хитойдан маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда ушбу туманлар мастер режасини ишлаб чиқиш ва ҳар бирига камида 50 миллион долларлик инвестиция жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Шунингдек, Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрланади.
Умуман, мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига туризм салоҳияти юқори 20 та туманни танлаб олиб, Россия, Туркия, Хитойдан маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда ушбу туманлар мастер режасини ишлаб чиқиш ва ҳар бирига камида 50 миллион долларлик инвестиция жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Бойсун баҳори” халқаро этно-фестивали ўтказилаётгани натижасида Сурхондарёда сайёҳлар оқими 4 карра кўпайди.
Умуман олганда, ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан-йилга ошаяпти. Бунинг учун Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда имкониятлар етарли. Мўйноқда ҳам парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш мумкин. Бунинг учун алоҳида ҳаво ҳудуди бўлиши керак.
Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берилди.
Facebook|Instagram|X
Умуман олганда, ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан-йилга ошаяпти. Бунинг учун Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда имкониятлар етарли. Мўйноқда ҳам парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш мумкин. Бунинг учун алоҳида ҳаво ҳудуди бўлиши керак.
Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берилди.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Охирги йилларда пойтахтда “Тошкент сити”, “Тошкент молл”, “Мэджик сити” каби туризм масканлари барпо этилди. Бу мажмуаларга йилига 4 миллиондан зиёд одам ташриф буюряпти, уларнинг 35 фоизидан кўпи хорижий туристлар.
Лекин пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани танқид қилинди.
Шу боис Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Лекин пойтахт ҳокимлиги ўз ташаббуси билан янги таклифлар билан чиқмаётгани танқид қилинди.
Шу боис Тошкент шаҳри ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ф.Давруков лавозимидан озод этилди. Бош вазирга туризм бўйича ҳар бир ҳоким ўринбосари ишига баҳо бериш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ёз кунларида аквапарк ва бассейнларга талаб ошиши табиий. Лекин туристлар учун “магнит” бўладиган бирорта замонавий аквапарк йўқлиги қайд этилди.
Яна бир масала – табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти.
Мутасаддиларга аквапарк ва бассейнлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш, кўллар бўйича мастер режа ишлаб чиқиб, атрофини лотларга бўлиб, тадбиркорларга таклиф этиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Яна бир масала – табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти.
Мутасаддиларга аквапарк ва бассейнлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш, кўллар бўйича мастер режа ишлаб чиқиб, атрофини лотларга бўлиб, тадбиркорларга таклиф этиш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мамлакатимиздаги 86 та санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанди. Бу кўрсаткични янада ошириш мумкин.
Охирги беш йилда хусусий клиникалар каррасига кўпайгани билан атиги 2 таси халқаро сертификат олган. Оқибатда чет элдан даволанишга келганлар улуши пастлигича қолмоқда.
Тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис илғор хорижий тажриба асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланиши эълон қилинди.
Эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажатлари бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.
Facebook|Instagram|X
Охирги беш йилда хусусий клиникалар каррасига кўпайгани билан атиги 2 таси халқаро сертификат олган. Оқибатда чет элдан даволанишга келганлар улуши пастлигича қолмоқда.
Тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис илғор хорижий тажриба асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланиши эълон қилинди.
Эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажатлари бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда мамлакатимизда ўтказиладиган фестиваллар календарь-режасини такомиллаштириш, чет эллик машҳур ижрочилар концертини ўтказишга талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, мутасаддиларга қўшни давлатлардаги ҳамкасблари билан чегарадан ўтишни яна енгил қилиш бўйича музокара ўтказиш топширилди.
Энг муҳим масалалардан бири – сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди. Бунда чипталарни табақалашган нархда камида олти ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади.