Telegram Web Link
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда


Туманимизнинг "Бешёғоч" маҳалласидаги Фурқат берк кўчаси бўйлаб жойлашган ичимлик суви қувурлари янги қувурларга алмаштирилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзорлик_нуронийлар_зиёратга_боришди

Туманимизда яшовчи нуроний отахон ва онахонларимиз учун "Нуроний" жамғармасининг Тошкент шаҳар бошқармаси саёҳат ташкил этди. Нуронийларимиз саёҳатлари давомида "Зангиота" зиёратгоҳини зиёрат қилишди, "Ғалаба боғи"да сайр қилишди, шаҳримиздаги "Хасти имом" зиёратгоҳларини ҳам зиёрат қилиб келишди.

Барча нуронийларимиз ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Заковат_интеллектуал_ўйини
#Битирувчилар_даврасида_Чилонзорда

Айни пайтда туманимиздаги Абулқосимхон мадрасаси ҳовлисида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида юртимизда бошланган Ёшлар ойлиги муносабати билан туманимиз мактаблари битирувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Чилонзор тумани ҳокими кубоги мусобақалари давом этмоқда.

4 та секторлар кесимида ғолиб бўлган жамоалар ҳоким кубоги учун беллашмоқда.

👉👉👉Жараёнлар тўғрисида батафсил кейинги хабарларимизда видеолавҳалар
ҳавола қиламиз.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/28 21:38:30
Back to Top
HTML Embed Code: