Telegram Web Link
#Фуқаролар_қабули

Бугун Чилонзор тумани ҳокимининг Қурилиш, уй-жой, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамроев томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулга коммунал ва қурилиш, экология йўналишидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларнинг барча муаммолари тегишли масъуллар иштирокида чуқур ўрганилди ва муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Самарали Ўзбекистон-Россия саммити якунига етди. Аэропортда Президент Владимир Путинни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Давлат раҳбарлари самимий хайрлашдилар.

Плодотворный узбекско-российский саммит завершился. В аэропорту Президента Владимира Путина проводил Президент Шавкат Мирзиёев. Главы государства тепло попрощались друг с другом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди, олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди

Визит Президента России в нашу страну завершился, высокого гостя проводил глава нашего государства Шавкат Мирзиёев

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Юқори амал буюк кишиларни буюкроқ,
👉👉👉 паст кишиларни эса янада пастроқ қилади.

Жан де Лабрюер

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманидаги Чилонзор метро бекати Ғафур Ғулом боғи томонининг фотосурати)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни

Хабарингиз бор, ҳар йили 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё бўйича кенг нишонланади. Болалар учун қувончли сана бўлган ушбу байрамни муносиб нишонлаш бўйича туманимиз маҳаллаларида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, "Дилобод" маҳалласи еттилиги ҳам маҳалла фаоллари билан кенгаш ўтказиб, байрамни нишонлаш тадбирлари ҳақида келишиб олишди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from MIB faoliyatidan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд меҳри ғурурдан устун !

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тайёрланган, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, алиментга оид ижро ишлари бўйича оталар масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий ролик.
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, Савдо-саноат палатасининг туман бўлими раҳбари ва "Турон банк" АТБ масъуллари, банкнинг туман филиали бошлиғи билан ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорлар банк кредитлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилди ва тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/27 21:32:03
Back to Top
HTML Embed Code: