Telegram Web Link
#Ободонлаштириш_ва_таъмирлаш_ишлари
#1_Катта_Чилонзор_маҳалласи

Туманимизнинг "1-Катта Чилонзор" маҳалласида "Даниель коммуналчи сервис" бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан кўпқаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланмоқда. Уйлар атрофидаги майдонларнинг ўтлари ўрилмоқда. Шунингдек, дарахтларга шакл берилиб, синган шоҳ-шаббалар олиб чиқиб кетилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

"Бешқўрғон" маҳалласида 360 метрлик янги сув қувурлари ўрнатилмоқда


Туманимиз сувсозлари томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда туманимизнинг "Бешқўрғон" маҳалласи Бешқўрғон берк кўчаси бўйлаб ичимлик суви етказиб берадиган 230 метрлик янги қувурлар ётқизилмоқда. Йил якунигача ушбу манзилда яна 130 метр сув қувурлари ўтказилиши режалаштирилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда туманимизнинг 3-мавзеси, 4-сонли кўпқаватли уйнинг олдидаги болалар ўйингоҳида ёритиш чироқлари ўрнатилмаганлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Мурожаатдаги муаммо жойига чиқиб ўрганилди ва айни пайтда кўрсатилган манзилда ёритиш чироқлари ўрнатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилган тўловлар
2024/09/27 19:31:36
Back to Top
HTML Embed Code: