Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин "Янги Ўзбекистон" мажмуасига ташриф буюрди. Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Президенты Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин посетили комплекс "Янги Узбекистон". Российский лидер возложил венок к Монументу Независимости

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

"Маҳаллабай" тизимда "мижозбай" ишлаётган банклар аҳоли бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда

Туман ҳокимлиги, маҳалла еттилиги, банклар ҳамкорлигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Буни биз ҳунарманд тумандошимиз Дилором Мадаминованинг иш фаолияти мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Дарҳақиқат, бугунги кунда банкларқуйи бўғинга тушиб, "маҳаллабай" тизимда "мижозбай" ишларни йўлга қўйгани ҳам бу борада ўз самарасини бермоқда.

👉👉👉 "Севимли" телеканали "Замон" ахбарот дастурида ёритилган лавҳада айни шу йўналишда туманимизда олиб борилаётган ишлар батафсил ёритилган.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_тадбиркорлиги_Чилонзорда

Дилбархон ва Сожидахонларга омад ёр бўлсин!


Бир йил олдин "Кичик Хирмонтепа" маҳалласида яшовчи Дилбархон Жуманазарова ва Сожидахон Куллиеваларга маҳалла томонидан касб-ҳунарга ўқиши учун тавсиянома берилган эди. Ушбу опа-сингилларимиз ўқишни муваффақиятли тугатиб, ўз тадбиркорлигини бошлаш учун банкдан кредитлар олди ва тикув машиналар сотиб олиб шу йўналишда ўз фаолиятларини бошлаганди.

Маҳалла хотин-қизлар фаоли Зулфия Аҳатованинг маълумот беришича, ҳозирги кунда Дилбархон ва Сожидахонлар тикув цехи очиб, аёлларга, болажонларга кийим- кечак тикиб бозорларга топширмоқда.

Қувонарли жиҳати айни пайтда бу тикувчи аёлларимиз нафақат ўзимизнинг ички бозорларга, балки қўшни Тожикистон Республикасидан ҳам буюртмалар олмоқда.

"Кичик Хирмонтепа" маҳалласида яшовчи Дилбархон ва Сожидахонларнинг ишларига янада катта муваффақиятлар тилаймиз.

Интилганга толе ёр, давлатимиз томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш йўналишида яратилаётган барча имкониятлардан самарали фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, маҳалла аёлларини ҳам иш билан таъминлашга ҳисса қўшаётган опа-сингилларимизга туман ҳокимлиги томонидан миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
2024/09/27 21:29:46
Back to Top
HTML Embed Code: