Telegram Web Link
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтди

44 нафар муддатидан олдин давлат гранти асосида ўқишга кирган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди


Хабар берганимиздек, куни кеча туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида мактаб битирувчиларини касбга йўналтириш бўйича "Таълим ва каръера" кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмага жорий йилда туманимиздаги умумтаълим мактабларини битираётган 3 минг 408 нафар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, мактаблар жамоалари таклиф этилди. Шунингдек, шинам боғда ташкил этилган ушбу байрамона тадбирда туманимизда фаолият олиб бораётган 12 та олий таълим муассасалари мутасаддилари, 10 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, ёшларга ўз таълим йўналишлари ва иш ўринлари тақдимотини намойиш қилди.

Тадбирни туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига табрик билан бошлаб берди. Туман ҳокими туманимиздаги 32 та умумтаълим мактабларида муваффақиятли таълим олиб, муддатидан олдин давлат гранти асосида турли нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ўқувчиларни табриклаб, уларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома"лар тақдим этди.

Бундан ташқари, Саидқаҳҳор Холхўжаев туманда энг намунали иш олиб борган 3 та мактаб директорларига, яъни 126-, 163- ва 114-сонли умумтаълим мактаблари директорларига, йил давомида мактабларда маънавий-маърифий ишларни намунали тарзда йўлга қўйган 4 та мактабнинг яъни 195-,200-, 128- қа 79-сонли умумтаълим мактаблари директорларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига ҳамда мактабларда давомат ҳолатининг яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшган 10 нафар Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларига пул мукофотлари топширди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларига ОТМ ўқиш йўналишларини ва ишлашни истовчи битирувчилар эса иш ўринларини танлашди.

Тадбир сўнгида гўзал ва шинам боғ қўйнида битирувчи ёшларимиз учун концерт дастури намойиш этилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
#Xotin_qizlar_bandligi

Bugun tuman hokimligi hamda Makro savdo belgisi tashabbusi bilan tuman Oila va xotin-qizlar bo’limi hamkorligida mahallalarda faoliyat olib borayotgan xotin-qizlar faollari uchun navbatdagi amaliy mashg’ulit tashkil etildi.

Mashg’ulotda #Makro savdo belgisi kadrlar bilan ishlash bo’limi boshlig’i ishtirokchilarga #Makro savdo belgisi savdo nuqtalaridagi bo’sh ish o’rinlari, ishchi va xizmatchilarga qo’yilgan talablar, yaratilgan shart-sharoitlar, oylik maoshlar va ularning miqdorlari to’g’risida ko’rgazmali taqdimot qilib berishdi.

Taqdimot yakunida mutaxassislar seminar Ishtirolchilarni qiziqtirgan savollarga javoblat qaytarishdi., axborot berishdi.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг умумтаълим мактаблари битирувчиларига табриги

Aзиз ёшлар!

👏👏👏Аввало, мен Сизларни мустақил ҳаётга қўяётган илк қадамингиз муносабати билан ўтказилаётган бугунги байрам билан самимий муборакбод этаман!👏👏👏

Бу йил туманимиздаги 32 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 3 минг 408 нафар ўқувчиларимиз битирди. Шулардан 124 нафари муддатидан олдин турли нуфузли олий ўқув юртларига кирганлиги ўқувчиларнинг ота-онаси қаторида мени ва барча масъул ташкилотлар мутасаддиларини бирдек қувонтирди.

Шу ўринда, давлатимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб ютуқларга эришган ўқувчиларимизнинг ота-оналарига ва устозларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Айтишимиз жоизки, бугунги кунда юртимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва саъй ҳаракатлари билан соғлом, баркамол, ҳар томонлама ривожланган авлод бўлишингиз учун кенг имконият ва шароитлар яратилмоқда. Замонавий таълим ва тиббиёт масканлари, IT парклар, коворкинг марказлари кўпаймоқда. Илғор касб-ҳунарларни ўрганишингиз ва шуғулланишингиз учун ҳамма эшиклар очиқ, кенг имкониятлар мавжуд.

Олдингизга муаян мақсадни қўйиб, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизни идора қила билган ҳолда, меҳнатсеварлик, самимият, энг асосийси ёшлик даврининг олтинга тенг лаҳзаларидан самарали фойдаланиб элу юртимизга хизмат қиладиган, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган инсонлар бўлишингизда ва ҳаётда ўз ўрнингизни топишингизда катта омадлар тилаб қоламан.

Қадрли ёшлар!

Келажагимиз сизнинг қўлингизда. Бир зум ҳам тиним билмайдиган ҳаёт билан бирга фақат олға қараб юринг ва барча орзуларингизга эришинг!

Саидқаҳҳор Холхўжаев
Чилонзор тумани ҳокими


🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
2024/09/27 00:16:15
Back to Top
HTML Embed Code: