Telegram Web Link
❗️ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2024/2025-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭъЛОН ҚИЛАДИ!

⚡️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1-июндан – 20-июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

🗂 Талабгорнинг:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

❗️ДИҚҚАТ
🗂 Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#КУН_ҲИКМАТИ

☝️☝️☝️Қора қоғозни ҳарчанд ювган билан оқ бўлмайди.

👉👉👉Оқ қоғозни қора қилиш учун бир чизиқ тортиш кифоя.

☝️☝️☝️Қорани оқлаш эмас, оқни қораламаслик адолатдир.

Ўткир Ҳошимов


🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан

Хориждаги ёшлар баланси шакллантирилмоқда

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, хорижга ишлаш ёки ўқиш учун чиқиб кетган ёшлар ҳам ўрганилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, муаммоларини ечишга кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда барча маҳаллаларда Ёшлар етакчилари томонидан хорижга ишлаш ёки ўқиш мақсадида кетган ёшлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг рўйхати шакллантирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📽️#Zakovat_bilimdonlari
🅰️lbatta
🅱️izda

Tuman hokimi kubogi uchun bilimdonlar bellashuvining 3️⃣-4️⃣ sektor bosqichi bo’lib o’tdi.
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎🌎🌎🌎

CHILONZOR TUMANIDAGI YER NAZORATI TADBIRLARI


⭐️ Kadastr agentligi Toshkent shahar boshqarmasining Chilonzor tumani bo‘limi inspektorlari 📍 “Beshchinor” MFY hududida o‘tkazilgan yer nazorati tadbirlarida Qatortol ko‘chasi 42-uyning oldi va orqa tomonida fuqaro tomonidan 536 kv.m yer maydoni o‘zboshimchalik bilan egallab olinib, 357 kv.m yer maydonida noqonuniy qurilma qurilganligini aniqlaydilar.

💬 Mazkur holat yuzasidan ma’muriy bayonnoma rasmiylashtirilib, ogohlantirish xati berilganiga qaramay holat fuqaro tomonidan ixtiyoriy ravishda bartaraf etilmaydi.

🫥 Shundan so‘ng tuman kadastr bo‘limi mazkur o‘zboshimchalik bilan egallangan yer maydonidagi noqonuniy qurilmani bartaraf etib, yerni davlat zaxirasiga qaytarish yuzasidan sudga da’vo arizasi kiritadi.

Natijada bugungi kunda noqonuniy qurilma sudning hal qiluv qarori asosida majburiy ijro byurosi tomonidan bartaraf etilib, o‘zboshimchalik bilan egallangan yer maydoni davlat zaxirasiga qaytarilishi ta’minlandi.

#Kadastr #yer_nazorati #Chilonzor

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
🚀 Telegram | 🔵Facebook |📷 Instagram | 🎬YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Туманимиз ҳудудлари бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, яшил майдонларни ўтлардан тозалаш тадбирлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг кенг ва ҳар доим гавжум бўладиган кўчаларидан бири Олмазор кўчасида ҳам кўчаларни тозалаш, яшил майдонлардаги ўтларни ўриш, ирригация ариқларини тозалаш каби ободонлаштириш тадбирлари олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
2024/11/15 17:29:39
Back to Top
HTML Embed Code: